PREMIUM Uzbekistan UKAS database

«Premium Uzbekistan» ISO 9001 ва ISO 22000 стандартлари бўйича қайта сертификатлашувдан ўтиб, UKAS томонидан халқаро даражада тасдиқланган сертификатларга эга бўлди.

    «Premium Uzbekistan» МЧЖ ISO 9001 ва ISO 22000 халқаро стандартлари талабларига мувофиқликни тасдиқлаб, сифат ва озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича қайта сертификатлашдан муваффақиятли ўтди. Аудит «URS REGISTRAR CA» МЧЖ  URS компаниясининг Марказий Осиёдаги расмий вакили томонидан ўтказилди.

      Текширувни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) техник экспертлари бўлган малакали аудиторлар амалга оширди. Бу баҳолаш жараёнининг юқори даражадаги компетентлиги ва мустақиллигини кўрсатади.и.

     Олинган сертификатлар халқаро эътирофга эга бўлиб, дунёдаги энг нуфузли аккредитация ташкилотларидан бири ҳисобланган ва Халқаро аккредитация органлари ассоциацияси (IAF) стейкхолдерлари қаторига кирувчи UKAS (United Kingdom Accreditation Service) аккредитацияси билан тасдиқланган.


«Premium Uzbekistan» МЧЖ UKAS амалдаги маълумотлар базасида расман рўйхатдан ўтказилган, бу эса тўлиқ шаффофликни ва компания номи орқали расмий UKAS веб-сайтида сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш имкониятини таъминлайди.

Чтобы продолжить, подтвердите что вам уже исполнилось 21 год