Компания хақида

Ҳар оқшом Ўзбекистоннинг уйқуга чўмган кенгликлари бўйлаб минглаб ажойиб юлдузлар ёйилади

Ҳар оқшом Ўзбекистоннинг уйқуга чўмган кенгликлари бўйлаб минглаб ажойиб юлдузлар ёйилади. Улар кенг сочилган қудратли тоғ чўққиларига, нефрит кўлларининг маржонларига, жазирама чўлларнинг кенгликларига ва совуқ дарёларнинг торларига жимгина назар соладилар.
 
Баъзан юлдузлар осмоннинг кўк-қора чойшабидан узилиб, зулматни кесиб ўтиб, пастга шошилишади. Ушбу ажойиб дамда биз тилак ва ниятларимиз билан бўлишамиз - улар эса ақл бовар қилмас даражада рўёбга чиқади.
 
Бир пайт юлдузлар ёмғири бизни қуёш каби иситадиган ичимлик яратишга илҳомлантирди. Юлдузлар каби салқинлик бағишлашга. Ноз-неъматларга бой заминимиз сингари бирлашишга.
 
PREMIUM Uzbekistan шу тарзда пайдо бўлди.
 
Узоқ ойлар давомида биз нозик мувозанатни яратдик ва юлдузлар осмонида ҳукмронлик қилаётган уйғунликни қидирдик. Биз энг майин сувни олиб, уни кўмир ва кумуш билан тозаладик. Энг яхши спирт билан аста-секин аралаштирдик. Заминимизда машҳур бўлмиш - туршак, майиз ва ёнғоқни қўшдик.
 

Ҳар бир томчига кўлларимизга, тоғларимизга, текисликларимизга ва юлдузларимизга бўлган эҳтиромимиз ва меҳримизни қўшдик. Ҳар бир қултум сеҳрли диёримиз руҳини, озодликка бўлган муҳаббатни ва ҳаётга бўлган чанқоқликни ҳис қилдиради.

Чтобы продолжить, подтвердите что вам уже исполнилось 21 год