«Sayqal Classic» соджу

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган илк соджу.

«Sayqal Classic» - Ўзбекистон ва Марказий Осиёда «PREMIUM UZBEKISTAN» МЧЖ томонидан россиялик мутахассислар иштирокида ишлаб чиқарилган илк табиий соджу. Маҳсулот анъанавий корейс соджуси концепцияси ва оригинал таъм рецептураси асосида яратилган.

Соджу - бу шунчаки ичимлик эмас, балки авлоддан авлодга ўтиб келаётган кўп асрлик маданий анъананинг бир қисмидир. Унинг тимсолида меросга ҳурмат, корейс маданиятининг ўзига хослиги ва бирлик фалсафаси мужассам.

«Sayqal Classic» дизайни учун қадимги Кореянинг афсонавий Хваранлари - шаън, қадр-қиммат, анъаналарга садоқат ва уйғунликни ўзида мужассам этган аслзода жангчилар образи илҳом манбаи бўлди. Уларнинг образи авлодлар давомийлиги, маданиятга ҳурмат ва абадий қадриятларни рамзий ифодалайди.

«Sayqal»нинг классик талқини соджунунг анъанавий характерини намоён этиб, юмшоқ, уйғун ва мувозанатли таъми билан ажралиб туради. Гуруч ёрмасининг спиртли дамламаси рецептурага ўзига хослик бағишлайди, лимон кислотаси эса таъм композициясини тўлдиради.

«Sayqal» - замонавийликда мужассам анъаналар тарихи.

- Қуввати: 18%

- Ҳажми: 375 мл

- Таркиби: тозаланган ичимлик суви, «Альфа» навли ректификацияланган этил спирти, шакар сиропи, гуруч ёрмасининг спиртли дамламаси, лимон кислотаси.

Чтобы продолжить, подтвердите что вам уже исполнилось 21 год