Ўзбек меҳмондўстлиги, миллий анъаналар ва ўзига хос характер мужассам бўлган бетакрор рецептура.
|
|
«DASTURXON» асрлар давомида шаклланган меҳмондўстлик анъаналарига ҳурмат ва эҳтиром, ичимлик характерида мужассам. Дастурхон ўзбек маданиятининг меҳмондўстлик, саховат ва анъаналарга ҳурматни ифодаловчи асосий рамзларидан биридир. Унинг атрофида авлодлар жам бўлади, оилалар бирлашади ва азиз меҳмонлар кутиб олинади. Айнан миллий дастурхоннинг ана шу ўзига хос фалсафаси «DASTURXON» ароғини яратишга илҳом манбаи бўлди. Ичимликнинг ўзига хос характери юқори сифатли «Альфа» навли спирт, махсус тайёрланган сув ҳамда пухта танланган гуруч ёрмаси, яшил олма ва қуритилган ўрикнинг спиртли дамламалари уйғунлиги орқали шаклланади. Рецептура 18 босқичли кўмирли фильтрацияни ўз ичига олган кўп босқичли тозалаш жараёни билан тўлдирилган. «DASTURXON» Ўзбекистон миллий характери ва анъаналарига бўлган ҳурмат ифодаси. - Қуввати: 40% - Ҳажми: 0,25 л - Фильтрация: кўмир ёрдамида 18 босқичли тозалаш - Таркиби: «Альфа» навли спирт, махсус тайёрланган сув, шакар сиропи, гуруч ёрмасининг спиртли дамламаси, яшил олмаларнинг спиртли дамламаси, қуритилган ўрикнинг спиртли дамламаси. |