«NORDICA» ароғ

Шимол характери. Ҳар бир деталларда аниқлик.

«NORDICA» ароғи шимолона эстетикани ўзида мужассам этган бўлиб, унда дизайннинг ихчамлиги пухта ишлаб чиқилган рецептура ва ишлаб чиқаришга замонавий ёндашув билан уйғунлашади.

Совуқ ранглар уйғунлиги, геометрик нақш ва шимол юлдузи рамзи бренднинг ўзига хос визуал қиёфасини шакллантиради. Тоза чизиқлар ва вазмин графика унинг индивидуаллигини таъкидлаб, шиша дизайнини «NORDICA» фалсафасининг давоми сифатида намоён этади: ортиқча безакларсиз ифодалилик.

Рецептура асосини «Альфа» классидаги спирт, махсус тайёрланган ичимлик суви, шакар сиропи ва ялпиз барглари настойкаси ташкил этади. Ишлаб чиқариш технологияси кўмир ёрдамида 22 босқичли тозалаш жараёнини ўз ичига олади. Бу ишлаб чиқариш жараёнига бўлган эътибор ва технологик босқичларнинг изчиллигини акс эттиради.

«NORDICA» маҳсулотида ҳар бир таркибий қисм ўз ўрнига эга: рецептура маҳсулот асосини белгилайди, технология ишлаб чиқариш ёндашувини ифодалайди, дизайн эса бренд характерини очиб беради. Бу шимолона вазминлик ўзига хос услубга айланган яхлит концепциядир.

Маҳсулот хусусиятлари

- Қуввати: 40% ҳажм.

- Ҳажми: 0,5 л / 0,7 л.

- Фильтрлаш: кўмир ёрдамида 22 босқичли тозалаш.

- Таркиби: «Альфа» классидаги спирт, махсус тайёрланган ичимлик суви, шакар сиропи, ялпиз барглари настойкаси.

Мукофотлар

2023

EURASIA SPIRITS DRINKS

  • Олтин медаль
Батафсил

Хорижда ишлаб чиқарилган ароқлар тоифасида

Махсус номинациялар: ECO Style · NEW Technology

Чтобы продолжить, подтвердите что вам уже исполнилось 21 год